Лондоннинг Вест-Энд тумани дунёдаги энг қимматбаҳо офис кўчмас мулки бозори бўлиб қолмоқда, деб айтилмоқда CBRE халқаро консалтинг компанияси ўтказган тадқиқотда.

Бу ерда офис кўчмас мулки ижара нархи йилига бир кв. фут майдонга 267 долларгача етади. Ундан кейинги ўринлар қуйидагича кўриниш олган: Гонконг (маркази) – йилига бир кв. фут майдонга 254 долларгача; Пекин (молиявий квартали) – 196 долларгача; яна Пекин, бироқ бу гал марказий ишбилармонлик тумани – йилига бир кв. фут майдонга 188 долларгача. 5-ўринда Нью-Деҳли (Коннот-Плейс – марказий ишбилармонлик тумани) йилига бир кв. фут майдонга 157 долларгача нарх билан келмоқда.

Москва бу рейтингдан 9-ўринни эгаллади, бу ерда офис кўчмас мулкининг нархи бир йилга бир кв. фут учун 128,1 долларни ташкил қилади.

Бу борада энг қиммат бозорлар сони бўйича ҳамон Осиё етакчилик қилмоқда.