Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Марадона Германияга қарши кечган ЖЧ-1990 финали ҳақида гапириб ўтди

"Финал олдидан мен Аргентина футбол федерацияси президенти Хулио Грондона билан кўришдим. У менга "Финалгача етиб келдик, бўлади. Энди ўйинни беришимиз керак" деди. 

Мен унга биз ўйинни бермаслигимиз, елкамдаги оғриқ бўлишига қарамасдан бор кучим билан ўйнамоқчилигим, у эса мен майдонда нима қилишимга кўрсатма бера олмаслигини айтдим. 

Ўйинга бор кучим билан киришдим, аммо ҳакам Кодесал Мендес фақат немислар тарафини олиб, ҳуштак чалаверди", - дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, 1986 йилги мундиал ғолиблари 1990 йилда Германияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишганди.