Мексиканинг шимолида жойлашган Мехикали шаҳридаги қариялар уйида чиққан ёнғин оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Мехикали шаҳри мэри Хайме Диас Очоанинг айтишича, яна 5 нафар киши турли куйиш жароҳатлари билан оғир аҳволда қолмоқда. 23 нафар киши шаҳар бошпанасига жойлаштирилган.

Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, қариялар уйида асосан собиқ бошпанасизлар сақланган.