Россия пойтахти Москва шаҳридаги жамоат транспорти бекатларида симсиз Wi-Fi тармоқлари пайдо бўлади. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ўринбосари Максим Ликсутовга асосланиб, ТАСС хабар берган.

"Биз йўловчиларимиз кутаётган хизматни ишга туширамиз. Энди улар бутун йўл бўйи интернетдан узилмасдан кетишлари мумкин бўлади. Навбатдаги мақсадимиз жамоат транспортларидаги Wi-Fi тизимини ривожлантириш ҳисобланади", дейди Ликсутов.

Унинг қайд этишича, шу йилнинг охиригача шаҳардаги 450та бекатда ўрнатилади.

Бундай нуқталарда бир вақтнинг ўзида 50 киши текин интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади.