АҚШ коинот агентлиги NASA марсоходдан олинган, Марсда қадимий цивилизацияларга хос бўлган пирамида кўринишидаги иншоот суратини чоп этди.

The Daily Mirror нашрининг хабар беришича, суратларда пирамидани идеал равишда такрорловчи шакл тасвирланган.

Олимлар бу пирамида “қизил сайёрада” ўзга сайёраликлар цивилизацияси мавжудлигининг исботи бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Британ ОАВларининг айтишича, пирамида кўринишидаги сирли шакл автомобиль ўлчами билан баробар.

Фотосурат чоп этилгандан кейин жамият қарама-қарши фикр билдираётган икки томонга ажралди: кимдир суратда пирамида эмас, балки тошдан тушаётган соя тасвирлангани, кимдир эса қадимий иншоот аниқ кўринаётганини таъкидламоқда.

Олимлар, шунингдек, бу сирли шакл шамол ёрдамида ҳосил бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Айтиш жоизки, бу марсоходдан олинган биринчи сирли фотосуратлар эмас. Аввалроқ қизил сайёрада портлашдан кейин ҳосил бўладиган қўзиқорин кўринишидаги булутлар ва ишчи сояси каби тасвирлар қайд қилинган эди.