АҚШнинг оғир қуроллари, жумладан, танк ва артиллериялари Европа давлатлари ҳудудида машғулотлар ўтказиш мақсадида жойлаштирилмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс мудофаа вазирлари йиғилиши чоғида маълум қилди.
Илгарироқ айрим Шарқий ва Марказий Европа давлатлари ҳудудида танклар, артиллерия ва зирҳли машиналар жойлаштирилиши маълум қилинган эди.
Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТОнинг Россия билан қуролланиш пойгаси ўйнаш нияти йўқ.
“НАТО Россия билан қуролланиш пойгаси ўйнаб ўтирмайди. НАТО – мудофаа альянси, у нима қилса ҳам, мудофаа мақсадида қилади, у Шарқдан ва Жанубдан бўладиган таҳдидларга жавоб беришга тайёр”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Столтенберг НАТО Россия билан мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилаётганини ва ҳарбий машғулотлар бунга тўсқинлик қилмаслигини маълум қилди.