НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари альянснинг жавоб бериш кучлари контингентини 40 минг кишигача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

“Мен НАТО жавоб бериш кучлари имкониятлари, жумладан, ҳаво, денгиз ва махсус вазифаларни бажарувчи кучларини кучайтиришимизни кутмоқдаман. Умуман, биз бу кучларни 40 минггача оширишни режалаштирмоқдамиз”, деб айтди Столтенберг.

Аввалроқ НАТО томонидан яратилаётган тез жавоб бериш кучлари оммавий норозилик тадбирлари шароитидаги ҳаракатлар учун ҳам мўлжалланиши маълум қилинганди.