Нигериянинг Йобе штати маъмурий маркази Даматуру шаҳридан жанубда жойлашган қишлоқда террорчи-худкуш қиз ўзини портлатиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Agence France Presse ахборот агентлиги.

Шунингдек, 20 киши жароҳат олган. Агентликнинг таъкидлашича, террорчи қиз 12 ёшлар атрофида бўлган.