Россиянинг Новосибирск вилояти суди давлат автомобиль испекцияси ходимига пора таклиф қилган қозоғистонлик 24 ёшли фуқарога жазо ҳукмини чиқарди, деб хабар бермоқда Россия Тергов қўмитасининг вилоят тергов бошқармаси.

2015 йилнинг март ойида “Новосибирск-Иркутск” трассасининг Новосибирск вилояти Мошков тумани ҳудудида йўл-транспорт хизмати инспекторлари жиноятчи Lexus LX-570 автомобилини ортиб олиб кетаётган Mercedes автомобилини тўхтатишди.

Lexus нинг рақамлари текширилганда автомобиль Беларусь ҳудудида ўғирланган ва олиб қочилган автомобиль сифатида федерал қидирувда бўлгани аниқланди. Автомобиль мусодара қилинди.

Мусодара қилинган автомобилни қайтариб олиш учун йигит Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий бўлимида тезкор иш бўйича полиция бошлиғи ўринбосарига 10 минг доллар пора таклиф қилди. Бироқ полициячи порани олишдан бош тортди.

Оқибатда Қозоғистон фуқароси ушбу қилмиши учун 37 млн рубль жарима тўлаш билан 3 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.