Франция президенти Франсуа Олланд Америка миллий хавфсизлик агентлигининг ўзини кузатиш учун кузатувчи ёллаганини «номақбул» ҳаракат дея баҳолади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Франция ўзининг хавфсизлигига хавф туғдирадиган ҳар қандай ҳолатга тоқат қила олмайди ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча ишни амалга оширади», дея таъкидлаб ўтди Олланд.

Олдинроқ, Wikileaks тармоғида чоп этилган ҳужжатларга кўра, АҚШ МХАси Франция президентлари Жак Ширак, Николя Саркози ва шунингдек амалдаги президент Франсуа Олландни кузатиб бориш учун доимий жосусларга эга бўлган. АҚШ МХАси бу маълумотларни рад этган.