Франция президенти Франсуа Олланд ва АҚШ президенти Барак Обама АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги 6 йил мобайнида фрнацуз етакчилари ортидан жосуслик қилгани ҳақида пайдо бўлган хабарларни муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Елисей саройида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Обама Олландга АҚШ ҳукумати Франция сиёсий раҳбарияти телефонларини тинглаш амалиётидан воз кечганини тасдиқлади.

Аввалроқ Франция Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ махсус хизматлари томонидан Франция раҳбарияти телефонлари тингланиши билан боғлиқ можаро сабабли АҚШ элчисини чақиртирган эди. Wikileaks да чоп этилган ҳужжатларга кўра, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги 6 йил давомида Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланд ортидан жосуслик қилган.