Ўзбекистон ҳудудидан қоидаларда кўрсатилганидан ортиқ ёки декларацияда кўрсатилмаган миқдорда валюта олиб чиқишга ҳаракат қилган чет эл бир қанча фуқаролари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда “Тошкент-Аэро” ИБК ахборот хизмати катта инспектори Ҳусен Тангриев ахборот берди.
Жумладан, Қозоғистон фуқароси Ш. Калмуратов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Тошкентда туриб, Сеулга парвоз қилиш олдидан йўловчи божхона баённомасида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 2 минг АҚШ долларини олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Киевга парвоз олдидан украиналик Л. Жумаева божхона назоратисиз 3300 долларни олиб ўтишга ҳаракат қилганида қўлга олинди.
Бундай хатти-ҳаракатларда қўлга тушганлар ичида Хитой фуқаролари ҳам ҳам бор. Хусусан, урумчилик А. Годун 2200 АҚШ доллари ва 4200 Хитой юанини қўл юкларига яширганча олиб чиқишга уринган пайтда фош қилинди. Унинг ватандоши А. Веньян 3100 АҚШ долларидан божхона баённомасида атайлаб қайд қилмагани маълум бўлди.
Бундан ташқари, россиялик фуқаролар жами 10610 доллар, Туркия фуқароси 6750 евро ва 250 фунт стерлинг олиб кетишга ҳаракат қилганда тўхтатиб қолинди.