Пентагон Бирлашган фазо операцион марказини ташкил этмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад Россия ва Хитойнинг АҚШ ҳарбий ва ҳукумат сунъий йўлдошларига таҳдидларига қарши туришдир. Бу ҳақда Маркус Вейсжербер Defense One нашрида эълон қилинган мақоласида ёзди.
Пентагон режаларига кўра, марказ яқин олти ой ичида ташкил этилиб бўлиши керак. Унинг асосий мақсади ҳарбий ва ҳукумат йўлдошларини назорат қилишдан иборат бўлади. АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уоркнинг сўзларига қараганда, марказ АҚШнинг Россия ва Хитой устидан технологик жиҳатдан устунлик қилишини таъминлайди.
Уоркнинг фикрича, ушбу икки давлат АҚШнинг фазодаги кучларига таҳдид солиши мумкин.