Украина президенти Пётр Порошенко Украина Хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Виталий Маликовни аксилтеррор қўмитасига раҳбар сифатида тайинлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

Бу фармон матни президент сайтида эълон қилинган.

"Украина Хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Виталий Маликов Владимирович Аксилтеррор қўмитаси раҳбари этиб тайинлансин", дейилади хабарда.

Бироз олдинроқ, Украина Хавфсизлик хизмати бошлиғи Валентин Наливайченко истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига Василий Грицак тайинланганди.