Россия президенти Владимир Путин ЕИ ҳудудидан Россияга маҳсулот олиб киришга ўрнатилган чекловни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Қоида бугундан кучга киради. Путиннинг фикрича, бундай чоралар маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун яхши имконият яратиб бериши мумкин.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳукуматга мурожаат қилиб, маҳсулот эмбаргоси ҳақидаги қарорни тезроқ эълон қилишга чақирди.