Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэнинг уни Токиога келиш учун билдирган таклифига розилик билдирган. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берган.

Хабарда айтилишича, Путин 2015 йилнинг иккинчи қисмида Токиога сафар уюштиради.

Маълум қилинишича, Путин ва Япония бош вазири ўртасида телефон мулоқоти ўтказилган. Мулоқот давомида Украиндаги вазият ҳам муҳокама қилинган.