Қирғизистонда Россия авиацииясининг разведкачи ва ҳужункор самолётлари ҳарбий ўқув машғулотларини бошлади. Бу ҳақда армия полковниги Ярослав Рощупкинга асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.

Қайд этилишича, машғулот давомида Қирғизистоннинг тоғли полигонида сунъий барпо қилинган жангарилар ҳарбий базасини йўқ қилиш амалиёти синовдан ўтказилади.

"Машғулотларда "Орлан" ҳамда "Форпост" номли дронлар, Ми-8 МТВ вертолётлари Иссиқ-кўл яқинидаги "Эдельвейс" номли тоғли полигонда нишонларни йўқ қилиш амалиётларини бажаришади", деб маълумот беради Рощупкин.

Бундан ташқари, Су-25CМ самолётларининг ҳаракатланиш ҳолатлари ва қуроллардан фойдаланиш амаллари синаб кўрилиши айтилган.