Испания миллий терма жамоаси 2016 йилда Қозоғистон термаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақида Қозоғистон футбол федерацияси бош менежери Асқар Уранхаев матбуотга маълум қилди

Бу келишувга Остона шаҳрида бўлиб ўтган Президент Кубоги финали вақтида эришилган. Учрашувнинг аниқ санаси кейинроқ маълум қилиниши айтилган.

"Бу келишувнинг ўзига хос жиҳати шундаки, биз Испания билан мутлақо бепулга ўйнаймиз. Яхши биласиз, бундай даражадаги термалар ўртоқлик учрашувлари учун камида 3 миллион евро пул сўрашади. 

Бундан ташқари, биз маҳаллий футболчиларни Испанияга малака оширишга юборамиз. У ерда ёш футболчилар машғулотларда қатнашади, таълим олишади ва ҳақиқий футболни ўрганиб қайтишади", - дейди Уранхаев.