Қозоғистонда 228 қути носвой олиб кетаётган автобус ушлаб қолинди. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати сайтида маълум қилинди.

Носвой Қозоғистонда тақиқланган модда ҳисобланади.

Қайд этилишича, олиб кетилаётган носвойнинг умумий оғирлиги 7740 кг.ни ташкил этган.

“Тарқатилиши тақиқланган носвой моддаси 228та қутига солиниб, Ўзбекистон фуқароси томонидан бошқарилаётган “Мерседес-Бенц” русумидаги автобусда олиб кетилаётган бўлган”, дейилмоқда хабарда.