Қозоғистон Мажлиси пленар йиғилишида “Нафақа таъминоти бўйича айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Кончиларнинг нафақага чиқиш ёшини қисқартириш ташаббуси депутат Мухтор Тиникеевга тегишли.
“50 ёшга тўлган, камида 5 йил соғлиқ учун хавфли ишлаб чиқаришларда ишлаган ва нафақа тўпламлари яхши бўлганлар ягона миллий нафақа жамғармасидан таъминланади. Бундай одамларнинг нафақа тўпламлари қанча бўлиши керак, ва металлурглар 50 ёшда нафақага чиқишга умид қилсалар бўладими?”, – унинг сўзларини келтиради Zakon.kz нашри.