Россия футбол иттифоқининг янги президенти сайланадиган иттифоқнинг навбатдан ташқари анжумани жорий йилнинг 2 сентябрида бўлиб ўтадиган бўлди. Бу ҳақда “Р-Спорт” агентлиги хабар бермоқда.

Бу қарор Москвадаги Футбол уйида бўлиб ўтаётган Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди.