Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари тахминан ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 16 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича мажлиси жараёнида маълум қилган деб ёзади «Uzbekistan Today».

«Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистоннинг ички қарзлари нол қийматга тенг. Ташқи қарзлари эса ЯИМнинг тахминан 16 фоизини ташкил этмоқда», дейди Азимов.

Шунингдек у 2000 йилдан буён долларга ҳисоблаганда Ўзбекистондаги ЯИМ миқдори 5 мартадан ортиқроқ бўлганини таъкидлади. 2005 йилдан бошлаб савдо ва тўлов ижобий баланси, шу билан бирга давлат бюджетининг барқарор профицити сақланиб қолингани ҳам айтиб ўтилган.