Тошкентдаги “Корзинка” дўконларида рўзадорларга оғиз очиб олиш учун шароит яратилди.

“Ифторлик вақти яқинлашмоқда. Рамазон ойида оғизни вақтида очиб олиш тавсия этилади. Агар сиз оила ва дўстларингиз даврасидаги ифторлик дастурхонига улгурмаётган бўлсангиз, яқинроқдаги “Корзинка” дўконларига кириб, рўзангизни очиб олишингиз мумкин. Рамазон ойидаги рўза ва ибодатларингиз қабул бўлсин!” дейилади Korzinka.uz’нинг Facebook саҳифасида.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фикр билдирганлар “Корзинка”нинг бу ишини олқишлашган.