Хитойлик инвесторлар таксига онлайн-буюртма бериш хизмати Uber га компаниянинг бирламчи акциялар савдосига (IPO) чиқиши арафасида 10 млрд доллардан кўпроқ сармоя киритишди, деб ёзмоқда Financial Times нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, бу юқори технологик компаниялар учун мутлақ рекорд натижа ҳисобланади. Ҳаттоки Google ёки Facebook каби гигантлар ҳам IPO гача бундай катта миқдорда сармоя жалб қилишга муваффақ бўлмаган.

Компания олинган маблағларни бутун дунё бўйлаб 300дан ортиқроқ шаҳарда ўзининг операцияларини кенгайтиришга йўналтиришни мўлжалламоқда. Бундан ташқари, компанияни регуляторлар томонидан билдирилган даъволар бўйича катта миқдордаги суд харажатлари кутмоқда.

Компаниянинг асосий хитойлик инвесторларидан бири Hillhouse Capital Group компанияси акцияларга конвертация қилинадиган Uber облигацияларини IPOдагидан анча камроқ нархда сотиб олиш эҳтимоли билан компанияга яна юз миллионлаб доллар киритишга тайёрлиги айтилмоқда.