Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида кўп миқдордаги тарвуз юкланган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда Сhina Central Television хабар берган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи рулни бошқара олмай қолган ва машина катта тезлик билан йўл четидаги бино ҳовлисига тўсиқларни босиб ўтган ҳолда кириб борган. Натижада, юк машинасидаги 30 тонна тарвуз ерга тўкилиб, ёрилиб кетган.

Қайд этилишича, бу ҳодиса эрта тонгда содир бўлган ва атрофда ҳеч ким йўқлиги туфайли одамлар жабрланмаган.

Полициянинг аниқлашича, юк машинаси бу ҳудудга етиб келгунича ҳам бир қанча дарахтларни ағдариб, босиб ўтган.