"Реал Кастилья" жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан "Реал" клубини бошқаришга эрта эканини навбатдаги марта айтиб ўтди

"Анчелотти "Реал"дан кетгани қайғули албатта. Аммо кучли клублардаги қонуният шунақа - соврин юта олмасанг, жамоадан кетасан.

Мени бош мураббийликка чақиришмаганидан ҳафсалам пир бўлмадими? Менинг вақтим ҳали келганича йўқ. Агарда менга бош мураббийликни таклиф этишса, рад этмаган бўлардим.

Чунки мен профессионалман ва бундай имкониятни қўлдан бой бермайман", - дейди Зидан.