Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Уфадаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда собиқ президент Ҳамид Карзай матбуот анжумани чоғида маълумот берди.
“У яқинда Россия Федерациясига ташриф буюради. ШҲТ доирасидаги учрашувда иштирок этади”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Карзайнинг фикрича, Аҳмадзай россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан мулоқот қилишга ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришни муҳокама қилишга вақт топади.
Шунингдек, собиқ президент Афғонистон ШҲТ таркибига тўлақонли аъзо сифатида қўшилмоқчи эканлигини ва ушбу масала тез орада кўриб чиқилишини маълум қилди.