Санкт-Петербургнинг “Зенит” футбол жамоаси футболчиси Андрей Аршавин жамоани тарк этишга мажбур бўлади, деб хабар бермоқда “Спорт-Экспресс” нашри.

Футболчининг жамоа билан шартномаси 2015 йилнинг 30 июнигача амал қилади, жамоа эса 34 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилмайдиган бўлди.

Аршавиннинг жамоадан кетишига жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боашнинг уни жамоа таркибида кўрмаётгани асосий сабаблардан бири бўлмоқда. Аршавин футбол фаолиятини якунлаши эҳтимоли борлиги айтилмоқда.