Электр энергияси нархлари ошгани муносабати билан 23 июнь куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида минглаб кишилар иштирокида бошланган норозилик намойишлари тарғиботчиларидан бири қўлга олинди. Бу ҳақда "Новости Армения" нашри хабар берган.

Полиция бошлиғи Унан Погосяннинг айтишича, намойиш тарғиботчиси сифатида қўлга олинган шахс Украина фуқароси ҳисобланади.

Қайд этилишича, полиция аввалига ундан майдонни тарк этишини сўраган, ижобий жавоб олинмагач, уни ҳибсга олган.

Погосяннинг маълум қилишича, намойиш тинч ўтаётгани туфайли ҳудудни назорат қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходимлари сонини оширишга эҳтиёж мавжуд эмас.