АҚШ президенти Барак Обама ўзининг қўриқлаш хизматидан у ўтказаётган матбуот анжуманда жанжал кўтарган шахсни залдан чиқариб юборишини сўради, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Воқеа Оқ уйда ноанъанавий жинсий ориентация вакиллари жамоатчилигига бағишланган қабул маросимида Обама нутқ сўзлаётганда рўй берди.

“Сиз ўзингизни босиб оласиз ёки чиқиб кетишингизга тўғри келади. Яхши, илтимос уни олиб чиқиб кетинглар”, деб юзланди Обама ўз қўриқчиларига.

Бунга жавобан жанжалкаш “Депортацияларга йўл қўйманг!”, деб бақириб қолди.

“Одатда мен бундай ўз ҳиссиётларини жиловлай билмайдиганларга нисбатан яхши муносабатда бўламан. Бироқ ўз уйимда эмас”, деб айтди Обама.

Қайд этилишича, Обаманинг нутқини бўлган шахс муҳожирлар орасида ноанъанавий жинсий ориентация вакиллари ҳуқуқлари учун курашувчи фаол бўлган.