"Шахтёр" жамосининг бразилиялик яримҳимоячиси Дуглас Коста ўз фаолиятини "Бавария"да давом эттиради.

Sport1.de нашрида ёзилишича, мюнхенликлар бу 24 ёшли футболчи учун 35 млн евро тўлашга тайёр.

Манбада айтилишича, "Бавария" "Шахтёр" билан бу трансфер бўйича келишувга эришган ва энди айни вақтда Америка Кубоги-2015 турнирида Бразилия терма жамоаси билан ўз иширокини давом эттираётган Коста билан шахсий келишувни имзолаш ишлари қолган.

Дуглас Коста германияликлар жамоаси билан 4 йиллик шартнома тузиши кутилмоқда.