АҚШнинг Boeing авиасозлик концерни йирик габаритли кенг фюзеляжли Boeing 747-8 самолётлари ишлаб чиқаришни 30 фоизга қисқартиради. 2016 йил мартидан бошлаб ойига фақат битта самолёт ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Aviation Week нашри хабар бермоқда.
Бундай қарор қабул қилинишига ушбу лайнерга бўлган талабнинг тушиб кетиши туртки бўлди. Boeing 747-8 буюртмалар портфели 32 самолётгача тушиб кетди.

Boeing 747-8 ишлаб чиқариш ҳажмлари 2013 йилдан қисқартирила бошланган эди. Ўшанда ойига 2та самолётдан 1.75тага туширилган эди. Ўша йилнинг октябрида бу кўрсаткич 1.5тага туширилди. Ниҳоят, 2014 йил декабрида 1.3 дона самолёт ишлаб чиқариладиган бўлди.
Илгарироқ Ле Бурждаги авиасалонда концерн Россиянинг “Волга-Днепр” юк ташувчи компанияси билан 20та Boeing 747-8 самолётларига шартнома имзоланганини маълум қилган эди.