25 июнь куни 2015 йилги Америка кубоги доирасидаги илк чорак финал учрашуви ўтказилди.

Мусобақа мезбонлари Чили терма жамоаси "Эстадио Насьонал" ўйингоҳидаги мухлислар қаршисида Уругвай термаси билан баҳс олиб борди ва ўйиннинг охирги 10 дақиқалигида киритилган гол эвазига ғалаба қозонди.

Чилиликлар яримҳимоячиси Маурисио Исла 81 дақиқада ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.

Қайд этиш жоизки, ўйиннинг 63 дақиқасида Уругвайнинг асосий ҳужумчиси Эдинсон Кавани қизил карточка олиб, майдонни тарк этиши ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Бу вазиятда чилиликлар ҳимоячиси Хара Каванининг ёнига келади ва унга тегиниб, ўзи йиқилиб олади. Бу симуляцияни пайқашни истамаган ҳакам Сандро Мейра Риччи эса, Каванини майдондан четлатади.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндан бир кун олдин унинг отаси Луис Кавани Уругвайда маст ҳолатда машина ҳайдаб, одам уриб юборгани учун қамоққа олинган, Эдинсон бу учрашувда иштирок этмасдан, ватанига қайтиши кутилаётганди.

Шунингдек, ўйиннинг 88 дақиқасида яна бир уругвайлик футболчи Фусиле ҳам қизил карточка олган.
Ярим финал ўйинлари 30 июнь куни бошланади.

ЧилиУругвай 1:0
Гол: Исла, 81

Чили: Браво, Хара, Мена, Вальдивия (Писарро, 85), Видаль, Исла, Марсело Диас (Матиас Фернандес, 71), Медель, Арангис, Алексис Санчес, Варгас (Пинилья, 71)

Уругвай: Муслера, Фусиле, Макси Перейра, Годин, Хименес, Кристина Родригес, Альваро Гонсалес, Аревало-Риос, Карлос Санчес (Жонатан Родригес, 85), Кавани, Ролан (Абель Эрнандес, 58)

Огоҳлантиришлар: Вальдивия, Исла, Пинилья – Кавани, Фусиле, Макси Перейра

Четлатишлар: Кавани, 63, Фусиле, 88