Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органларининг ҳудудий ахборот хизматлари ходимлари ва маҳаллий журналистлар учун “Божхона органлари ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида ўқув-амалий видеоконференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур семинарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ва Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг журналистика бўйича профессор-ўқитувчилари долзарб мавзулардаги маърузалари билан иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар божхона бошқармаларида фаолият юритаётган Ахборот хизматлари ходимлари, шунингдек божхона соҳасини ёритишга ихтисослашган 60дан ортиқ маҳаллий журналистлар ва мухбирлар вирутал тарзда қатнашган мазкур семинарда соҳа олдида турган муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва кенг жамоатчиликнинг божхона органларида амалга оширилаётган турли йўналишлардаги кенг қамровли ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам хабардор қилиш божхона тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини, маҳаллий ва ҳорижий оммавий ахборот воситаларини божхона органлари фаолиятига даҳлдор маълумотлардан хабардор қилиш бўйича Давлат божхона қўмитаси кўп йиллик тажрибага эга.

Қўмита томонидан жамоатчилик вакиллари ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини божхона органлари фаолиятининг долзарб жиҳатлари, ягона божхона сиёсатини амалга ошириш масалалари, божхона қоидалари, тартиблари, соҳа бўйича қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар, улардаги ўзгаришлар, соҳада рўй бераётган янгиланишлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиб бориш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, улар билан ахборотлар алмашиш, маълумотларни ОАВда ва Интернет тармоғида ёритиш, ташқи фойдаланувчилар учун доимий равишда турли маълумотлар тақдим этишни тизимли равишда йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бунинг учун Давлат божхона қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларда фаолият юритаётган Ахборот хизматлари ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида етарли моддий техник база билан таъминланган.

Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ва ҳудудий божхона бошқармаларининг саъй-ҳаракатлари туфайли марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида божхона соҳасига оид қатор материаллар эълон қилиниб борилмоқда. Соҳа ходимларининг масъулиятли фаолияти телелавҳа, эшиттириш ва мақолаларда  кенг ёритилмоқда.

Жумладан, 2015 йилнинг ўтган 5 ойи давомида марказий ва маҳаллий  босма ва электрон нашрларда600 гаяқин мақолалар чоп этилган бўлса, республика ва вилоят телевидениеларида340 гаяқин телелавҳалар эфирга узатилди, турли радиоканалларда эса 550дан ортиқ эшиттиришлар берилди.

2015 йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат божхона қўмитаси ва таркибий тузилмалари томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан350 гаяқин, кенг жамоатчилик ўртасида 515 та учрашувлар ташкил қилинди.

Бу борада Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Ахборот хизматлари сезиларли натижаларга эришишмоқда. 

Божхона тизимидаги янгиланиш ва ўзгаришлар ҳақида нафақат мамлакатимиз ичкарисидаги жамоатчиликни балки, ташқи фойдаланувчиларни ўз вақтида хабардор қилиб бориш, уларнинг ўзларини қизиқтирган маълумотларни ўз вақтида олишларини таъминлаш мақсадида Интернет тармоғида Давлат божхона қўмитасининг расмий www.customs.uz веб-сайти 2001 йилда буён мунтазам фаолият юритиб келмоқда. Айни кунларда эса қўмита веб-сайтининг такомиллаштирилган версиясини ишга тушириш борасида якуний ишлар амалга оширилмоқда.

2015 йил 5 ойи мобайнида сайтга республикамиз ҳаётига оид сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий мавзуларда ҳамда бевосита божхона органлари фаолиятига доир 90 дан ортиқ турли ахборотлар жойлаштирилди.

Семинар давомида иштирокчилар ташкилот фаолияти очиқлигини таъминлашда Ахборот хизматларининг ўрни, Интернет тармоғида эълон қилинган нотўғри маълумотларга раддиялар тайёрлашда аҳамият берилиши лозим бўлган устувор жиҳатлар,  жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйишда психологик омиллар каби бир қатор қизиқарли мавзулар бўйича билим ва малакаларини оширишди.

Қизғин муҳокамалар асосида бўлиб ўтган видеоконференция якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.