Испаниянинг «Барселона» клуби 21 ёшли яримҳимоячиси Жерар Делофеу «Эвертон» аъзоси бўлишга яқин турибди. Бу футболчи учун инглизлар жамоаси 5 млн фунт беришга рози бўлишган.

Хабар қилинишича, Делофеу «Эвертон»га ўтиш учун бошқа кўплаб яхши таклифларни рад этган.

Маълумот учун, бу ёш футболчи 2013-2014 йиллар мавсумини айнан шу жамоада ижара асосида ўтказган ва ўшанда ҳам «Эвертон»га жамоанинг айни вақтдаги мураббийи Роберто Мартинес бошчилик қиларди.

У билан тузилган шахсий шартномада «Барселона» келгусида бу футболчини қайта сотиб олиши ҳуқуқига эга экани ҳақида банд ҳам мавжуд.