Луху исмли мушукча ўзининг ғайритабиий маъюс кўриниши билан Инстаграм ижтимоий тармоғининг юлдузига айланди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.
Мушукчанинг хўжайини Мэгги Лю томонидан очилган саҳифага 29 минг фойдаланувчи обуна бўлди.

Мушукчанинг мухлислари унинг кайфияти кўтарилган-кўтарилмаганини мунтазам равишда кузатиб боришади, лекин ҳозирча жонивор маъюслигича қолмоқда. Таъкидланишича, на ўйинчоқлар, на бошқа мушуклар билан мулоқот вазиятга ўзгаритириш киритмаяпти.

Аслида эса, аниқланишича, мушукча унчалик маъюс эмас, бу шунчаки унинг кўринишидир. У хўжайини ва яна икки мушук билан бирга Хитойда яшаб келмоқда.