Ello ижтимоий тармоғи Facebook`нинг ўзида Facebook`га қарши реклама кампаниясини бошлади, деб хабар бермоқда Mic.com портали.

Ello ушбу тадбир доирасида Facebook фойдаланувчилари онгига ушбу ижтимоий тармоқ улар ҳақидаги барча маълумотларни реклама берувчиларга тақдим қилишини етказмоқчи. Реклама берувчилар эса бу маълумотлардан ким билан алоқа қилаётганларини аниқ биладилар. Мисол учун, Нью-Йоркда жуфтисиз яшайдиганларга “Биз Нью-Йоркда бир ўзингиз эканлигингизни биламиз” деган сўзлар билан реклама кўрсатилади.

Ello бу рекламадан xоли ижтимоий тармоқ бўлиб, ўзини Facebook`нинг “рақиби” сифатида тавсифлайди. Бу ижтимоий тармоқ минимал кўринишдаги интерфейс билан фарқланади ва биринчи навбатда ижодкор одамларга ва контентга йўналтирилган.