Facebook ижтимоий тармоғи ўзининг Messenger хизмати учун Facebook`да аккаунти бўлмаганлар ҳам фойдалана олиш имкониятини яратди. Бу ҳақда TheNextWeb нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, ҳозирда Facebook Messenger хизматидан ижтимоий тармоқда профили йўқ бўлган АҚШ, Канада, Венесуэла ва Перуда яшовчилар фойдалана олиши мумкин. Бироқ Facebook барибир фойдаланувчиларига контактлар ва ёзишмаларни синхронлаш учун ижтимоий тармоқдан аккаунт очишни тавсия қилмоқда.

Facebook ўзининг фойдаланувчилари учун хабар алмашиш хизматини 2014 йилнинг апрелида алоҳида илова сифатида тақдим этганди. Бундай ҳолатда Facebook ижтимоий тармоғининг асосий иловаси орқали хабарларни ўқиш имконияти мавжуд эмасди.