Швециянинг мебеллар сотувчи IKEA компанияси Буюк Британияда кўп миқдорда харидорларни жалб қилиш мақсадида кичик ўлчамдаги дўконлар (дўкон-студиялар) очмоқда, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Компания кичик ўлчамдаги дўконларни (1765 кв метр атрофида) биринчи навбатда жорий йилда Лондондан 160 км узоқликда жойлашган Нориж шаҳрида очмоқчи.

“Мижозларнинг фикрича, Буюк Британияда 18та дўконимиз бўлишига қарамасдан, биз ҳали ҳам улардан анча узоқда жойлашганмиз”, деб айтмоқда IKEA нинг Буюк Британиядаги бошқармаси вакили Жиллиан Дрейкфорд.

Дрейкфорднинг айтишича, баъзи мижозлар дўконларга етиб келиш учун йўлга 4 соатлаб вақт сарфлашларига тўғри келмоқда. Янги дўконлар “буюртма бер ва олиб кет” форматида ишлайди. Айни пайтда IKEA`нинг бундай дўконлари Испаниянинг Памплон, Норвегиянинг Тромс ва Финляндиянинг Ювяскюли шаҳарларида очилган.