Тошкентга Ўзбекистон фудокан каратэ федерацияси раиси таклифига кўра Халқаро анъанавий фудокан каратэ федерацияси президенти Илия Йорга ташриф буюргани хабар қилинган эди. Унинг Тошкентга 4-марта ташриф буюришидир.
25-27 июнь кунларида “Динамо” спорт комплексида 6-35 ёшдаги 200 нафар спортчи Йорга бошчилигидаги маҳорат мактаблари ва амалий семинарларда иштирок этади.
Бугун машғулотлар старт олди. “Жаҳон” ахборот агентлиги тайёрлаган фоторепортажда машғулотларнинг биринчи куни акс эттирилди.