Футбол бўйича Чили терма жамоаси ҳимоячиси Гонсало Хара Уругвайга қарши учрашувда уругвайликлар ҳужумчиси Эдинсон Каванига нисбатан амалга оширган ножўя хатти-ҳаракати учун Америка Кубогининг охиригача мусобақадан четлаштирилди. Учрашув Чили фойдасига 1:0 ҳисобида якунланган.

Хара учрашув давомида Эдисон Каванининг кетига шапалатиб, бармоғини ишга солган ҳолда ножўя ҳаракатни амалга оширган. Кавани бундай хатти-ҳаракатдан дарғазаблигини намойиш қилганда Хара майдонга қулаб, юзини чангаллаб, ўзини гўёки рақибидан калтак егандек тута бошлаган. Оқибатда Кавани “емаган сомсаси” учун ҳақ тўлаб, майдондан чиқарилиб юборилган.