Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирлиги MERS вирусидан ўлим билан якунланган яна икки ҳолат қайд этилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Натижада, вирус эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сонига 29 нафарга етди.

Вазирлик, шунингдек, вирусдан касалланганлар сони 180 нафарга етганини маълум қилган.

Шифохоналарда MERS вирусидан даволанаётган 77 киши қолмоқда.

Карантинда сақланаётганлар сони 3,1 минг нафарга етди, бир кун олдин уларнинг сони 2,8 минг нафарни ташқил қилаётган эди.

Қайд этилишича, вирус бир ой аввал аниқлангандан бери 13 минг киши карантинга тушган, улардан 11 минг нафари икки ҳафта ичида қўйиб юборилган. Айнан шу давр MERS вирусининг энг максимал инкубацион даври ҳисобланади.