Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг фикрича, АҚШ ва НАТО республикада хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатиш учун ХХР ва Россия билан ҳамкорликни йўлга қўйиши керак.
“АҚШ ва НАТОнинг Афғонистонда бўлиши сезиларли натижаларга олиб келди, мамлакатдаги вазият 2001 йилдагига қадар анча барқарор”, – тан олди Карзай.
Шу билан бирга, бунинг ўзи етарли эмас.
“Бу Афғонистон одамларига хавфсизлик олиб келмади, улар ҳалок бўлишда ва мулкини йўқотишда давом этмоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўзлари дуч келаётган муаммолар ҳақида очиқ гапириши керак. Агар улар омадга эриша олмаётган бўлса, Россия ва Хитой сингари давлатлар билан ҳамкорлик қилиши керак”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.