“Касперский лабораторияси” бош директори Евгений Касперский Петербург журналистлари билан мулоқот чоғида инсониятга янги кибертаҳдид интернетга уланган “ақлли” дазмоллар, телевизорлар, соатлар ва чангюткичлар орқали келиши мумкинлигини айтди.
“Ҳозирча Россияда телевизор орқали тўловларни амалга ошириш хизматлари тарқалмаган, аммо бундай хизматлар тарқалгач, шу каби интернетда ишлайдиган “ақлли” ускуналар орқали ҳамёнингизга етиб боришга ҳаракат қилувчи қаллобларнинг сони ошиб боради”, – деди у.
Унинг айтишича, “Касперский лабораторияси” тарихида бир марта Хитойдан келтирилган Wi-Fi тармоғига уланган дазмоллар орқали хакерлик ҳужумлари учун тармоқ яратилгани кузатилган.