Навоий вилояти Конимех тумани ИИБга Янги Ғазғон қишлоғида яшовчи фуқаронинг дала майдонидан номаълум шахс олти бош қўйини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилари билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.

Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.