Луизиана штати губернатори Бобби Жиндал Республикачилар партияси номидан АҚШ президентлиги учун сайловда иштирок этишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.

"Мен АҚШ президентлиги учун сайловда иштирок этаман. Мени қўллаб-қувватланг", деб ёзди у ўз сайтида.