"Манчестер Юнайтед" жамоаси "Реал" билан Серхио Рамоснинг трансфери хусусида музокараларни бошлади.

Daily Mail нашрида ёзилишича, инглизларнинг илк таклифида 35 млн фунт (50 млн евро) миқдоридаги маблағ кўрсатилган.

Маълумот учун, "Реал" бу футболчи билан шартноманинг бир томонлама бузилиши учун 180 млн евролик маблағни белгилаб қўйган.

Музокаралар бошланиши билан бир вақтда футболчининг ўзи "Реал" раҳбариятига кейинги мавсумларни "Олд Траффорд"да ўтказмоқчи эканини айтган.

Бироз олдинроқ, "МЮ" бу ҳимоячи учун 5 йил давомида 55 млн евро маош бериш ниятидалиги хабар қилинганди.