Футбол бўйича 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Москва шаҳрида 60та меҳмонхона қурилади, деб хабар беради Интерфакс агентлиги Москомстройинвест раиси Константин Тимофеевга таянган ҳолда.
“Жаҳон чемпионатига қадар Москвада 60та меҳмонхона қурамиз. Улар 3, 4 ва 5 юлдузли бўлади. Уларда умумий миқдорда 13 минг ўрин бўлади”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
“Меҳмонхоналар учун 500 минг кв. м жой ажратилади”, – қўшимча қилди Тимофеев.