Москва мусулмонлар хайрия ташкилоти Рамазон ойида жорий қилинган хайр-эҳсонларни (фитр рўза, закот амаллари) амалга ошириш мумкин бўладиган мобиль дастур ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Россия мусулмонлари” диний бошқармаси расмий сайтида хабар берилмоқда.

“Янги дастур мусулмонларга ва нафақат уларга реал вақт режимида хайр-саҳоват соҳасидаги лойиҳалар ва бошқа долзарб воқеалар ҳақида энг сўнгги янгиликларни олишга имкон беради”, дейилмоқда хабарда.

Қайд этилишича, фойдаланувчилар дастур ёрдамида “Закот” жамғармасининг хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ва таълимий дастурлари учун пул ўтказишлари мумкин бўлади.

Дастурни AppStore ва Google Play дастурлар дўконлари орқали бепул юклаб олиш мумкин.