НАТО Россия билан кескинликнинг ошиши туфайли ядровий стратегиясини қайта кўриб чиқади, деб ҳисоблайди The Guardian колумнисти.
“Россия бемалол ядровий кучларини кўпайтириш ҳақида гапираётгани барчани ташвишга солмоқда. Альянс ичида ядровий масалада баҳслар тўхтамаяпти, аммо жараён секин кетмоқда. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак”, – деди нашрга берган интервьюсида НАТО дипломати.
Ядровий муаммо НАТО давлатлари вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида муҳокама қилинади. Аммо АҚШ 2015 йил охирида муҳокамани юқорироқ босқичга кўтариб, альянс ҳарбий машғулотларида ядровий қуролларнинг ўрнини оширишга эришмоқчи.